|
Ҳалол-инсонпарварлик ёрдам |

Россиянинг Фавқулодда вазият Вазирлиги ҳар йили чет эллардаги турли хил табиий офатлар юз берган жойларда қутқарув ишларини олиб борадилар. Россия Федерацияси қийин аҳволга тушиб қолган турли халқ ва турли хил дин вакилларига доим молиявий, тиббий ва моддий ёрдам кўрсатиб келади.
"Албатта, фавқулоддаги вазиятда танлаб ўтирилмайди, аммо барибир жабр кўрганларга ҳалол, шариат рухсат берган таомларни етказиб беришимиз инсонийлигимизни яна бир карра кўрсатади. Россиялик ҳалол маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар, айниқса консерва ва тез бузилмайдиган озиқ-овқат ишлаб чиқарувчилар Фавқулодда вазият ва Мудофаа вазирликлари учун керакли бўлган турли хил маҳсулотлари билан махсус танловларда фаол иштирок этишлари керак. Ҳалол маҳсулотларни ишлаб чиқарувчиларнинг кучли имкониятлари ва салоҳиятини шундай махсус кўргазмаларда намойиш қилиш ижобий натижаларга олиб келиши мумкин. Ўйлайманки, шунга ўхшаш тадбирларни ўтказиш замонавий шароитларда ўта муҳимдир. Фавқулодда ҳолат Вазирлигини сифатли озиқ-овқат билан таъминлаш масалаларига эътибор берганликларингиз учун ўз миннатдорчилигимни изҳор қиламан”, - деди Фавқулодда ҳолат вазирининг ўринбосари Владимир Пучков.
Абу Муслим таржимаси |