Хабарлар
PDF Печат E-mail
Ҳалол нон ва пишириқлар билан оддийлари ўртасида нима фарқ бор?

Ҳозирги кунда ҳалол маҳсулотлар бозори Россияда ҳам, хорижда ҳам энг жадал ривожланаётган ва истиқболли тармоқлардан бири ҳисобланади. Яқин вақтларгача «ҳалол» сўзи асосан гўштга нисбатан ишлатиларди. Бугунги кунда ҳалол тухум, ҳалол сут маҳсулотлари, ҳалол зираворлар, ҳатто қуйида муҳокама қилинадиган нон ва нон маҳсулотлари ҳам мавжуд.

Нон аҳолининг барча қатламлари томонидан истеъмол қилинадиган таниқли маҳсулот, ноҳотки у ҳам ҳаром моддалар ўз ичига олиши мумкин бўлса? Бўлиши мумкин экан. «Ҳалол бўлмаган» ингредиентлар нафақат спиртли ичимликларни, балки маҳсулотнинг кўринишини, таъмини, ҳидини яхшироқ томонга ўзгартириши ва уни узоқроқ сақлашга ҳисса қўшиши мумкин бўлса-да, организмга зарар етказиши мумкин бўлган қўшимчалар ва консервантларни ҳам англатади. Албатта, агар сиз уйда нон ва пишириқлар пиширсангиз, унда уларнинг ҳалол табиати ҳақида ҳеч қандай шубҳа йўқ, лекин бу ҳолда сиз уларни тайёрлаш учун сотиб олинган хом ашёга эътибор беришингиз керак. Бироқ, кўпинча, биз саноат усулида ишлаб чиқарилган нон ва пишириқлар сотиб оламиз, бунда қуйидаги таркибий қисмларга эътибор бериш керак:

Спиртли ичимликлар. Спиртли ичимликларни ҳалол эмаслиги энг аниқ бўлган модда деб айтиш тўғри бўлса керак. Бу турли мақсадлар учун пишириқларга ҳам қўшилади: мисол учун, ликёр, ром, коньяк тайёр маҳсулотга ўзига хос таъм ёки ҳид бериши мумкин; ароқ маҳсулот текстурасини ўзгартириш учун ишлатилади, шароб ёки коньяк – тортларга шимдириш учун; спиртли қўшимчалар хамир ғоваклигини ошириши ҳам мумкин. Таркибида алкогол бўлган ҳар қандай нон ва қандолат маҳсулотлари, таркибида спирт миқдоридан қатъий назар, мусулмонлар томонидан фойдаланиши тақиқланади.

Ёғ кислоталарининг моно ва диглицеридлари. Бу кислоталар ўсимликлардан ҳам, ҳайвонлардан ҳам олинган бўлиши мумкин. Биринчи ҳолатда фойдаланиш учун рухсат берилган бўлса, иккинчи ҳолатда ҳалол ҳайвондан олинган бўлса, ҳалолдир. Улар кимёвий таркиби билан бир хил бўлиб, ҳайвон ёғи ёки ўсимлик ёғи ишлатилганлигини аниқлаш мумкин эмас. Бу маълумотни фақат ишлаб чиқарувчи ёки етказиб берувчи бера олади.

Моноглицерид ва диацетил-шароб кислота эфири. Бу модда юзаки фаол моддалар (ЮФМ) гуруҳига киради. ЮФМдан хамирда фойдаланиш нафақат катта ҳажмдаги, балки мағизи юмшоқ ва ғовакроқ бўлган нон ишлаб чиқаришга олиб келади. Бу моддалар ўсимлик ёки ҳайвонлардан олиниши мумкин (ҳалолидан олинган бўлса), бу уларнинг ҳалоллигини белгилайди.

Ёғлар. Нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқаришда ўсимликлардан олинадиган ёғлар, ҳайвонлардан олинадиган ёғлар ёки қандолат мойи кенг фойдаланилади, унинг таркибига эса, чўчқа ёғи ҳам кириши мумкин. Агар ўсимлик ёғидан фойдаланилган бўлса, бундай маҳсулотни ҳеч қандай шубҳасиз истеъмол қилиш мумкин. Бироқ агар нон ёки пишириқ таркибида қандолат мойи (ошпазлик мойи) бўлса унинг таркибида нималар борлигини аниқлаб олиш зарур.
L-цистеин. Бу хамирга тайёрлаш жараёнини тезлатиш учун қуритувчи модда сифатида қўшиладиган асосий бўлмаган аминокислота. Одатда бу модда уй пишириқлари учун унга қўшилмайди, лекин саноатда нон, пицца, булочка ва пирожное пишириш учун фойдаланилади. L-цистеин қисман лаборатория шароитларида синтез қилинади ва бундай ҳолатда фойдаланишга рухсат этилади. Бироқ, унинг аксарияти анча арзон манбалардан – инсон сочлари, қуш патлари, сигир шохлари ва бензин ишлаб чиқаришда иккинчи даражали маҳсулотлардан олинади. Бундай моддалар мавжудлиги пишириқни истеъмол учун ҳаром қилади.

Ферментлар.
Нон ишлаб чиқаришда хамир таркибида бир нечта ферментларнинг мавжудлиги зарур. Чўчқанинг ошқозон ости безидан олинадиган ферментларни истеъмол қилиш тақиқланади, лекин ислом меъёрларига мувофиқ сўйилган ҳалол ҳайвонлардан олинганлари ҳалолдир.

Озиқ-овқат технологиялари соҳасида муҳандис ва ҳалол аудитор Ольга (Amina) Филоненконинг айтишича, юқорида кўрсатилган таркибий қисмлардан ташқари, хамиртурушга, аниқроғи, уларни ўстириш муҳитига ҳам эътибор бериш лозим, гарчи одатда, хамиртуруш учун ўсимликлардан олинадиган, яъни ҳалол муҳитдан фойдаланилади.
Таркибий қисмлардан ташқари, маҳсулотнинг ҳалоллигини ишлаб чиқариш жараёнида маълум талабларга риоя этилиши ҳам таъминлайди. Масалан, таркибида тақиқланган масаллиқлар бўлмаган маҳсулотнинг юзасига ўчқа ёғи суриш унинг «ҳалол» хусусиятини йўққа чиқаради, чунки ҳалол стандартлар талабларидан бири ҳалолни ва ҳаромни аралаштириш ва тегизишнинг тақиқланишидир. Шунинг учун ҳалол нон ва пишириқлар ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган асбоб-ускуналар ҳам, асбоблар ҳам тоза бўлиши ва ҳалол бўлмаган моддаларга тегинмаслиги керак.
Сиз сотиб олмоқчи бўлаётган ноннинг ҳалол эканлигига қандай қилиб ишонч ҳосил қилиш мумкин? «Ҳалол» логотипи бор ёки йўқлигини текшириб кўришингиз мумкин. Бундай маркалаш маҳсулотнинг махсус ҳалол сертификатлаштириш органлари томонидан тасдиқланганлиги ва тақиқланган ашёларни ўз ичига олмаслигини билдиради. Маълумотни аниқлаштириш учун ишлаб чиқарувчи билан боғланишингиз мумкин.
«Ҳалол» деб маркаланган маҳсулотлар нафақат мусулмонлар учун, балки ўз соғлиғини кузатиб, зарарли қўшимчаларсиз озиқ-овқат танлайдиган ҳар бир киши учун ҳам тавсия этилади. Бундан ташқари, «ҳалол» стандартларга мувофиқ ишлаб чиқариш нафақат инсон организмига зарар етказиши мумкин бўлган, балки атроф-муҳит учун хавфли бўлган таркибий қисмлардан ҳам воз кечишни назарда тутади. Шунга кўра, ҳалол маҳсулотларни танлашда истеъмолчилар ўзларига ҳам, атроф-муҳитга ҳам ғамхўрлик кўрсатадилар.

 

Абу Муслим таржимаси

 

Your are currently browsing this site with Internet Explorer 6 (IE6).

Your current web browser must be updated to version 7 of Internet Explorer (IE7) to take advantage of all of template's capabilities.

Why should I upgrade to Internet Explorer 7? Microsoft has redesigned Internet Explorer from the ground up, with better security, new capabilities, and a whole new interface. Many changes resulted from the feedback of millions of users who tested prerelease versions of the new browser. The most compelling reason to upgrade is the improved security. The Internet of today is not the Internet of five years ago. There are dangers that simply didn't exist back in 2001, when Internet Explorer 6 was released to the world. Internet Explorer 7 makes surfing the web fundamentally safer by offering greater protection against viruses, spyware, and other online risks.

Get free downloads for Internet Explorer 7, including recommended updates as they become available. To download Internet Explorer 7 in the language of your choice, please visit the Internet Explorer 7 worldwide page.