|
Татаристон авиакомпаниясида ҳалол таомлар |

Энди маҳаллий авиакомпания йўловчиларга ҳалол таомларни тақдим қилади. Бизнес класс йўловчилари махсус ҳалол таомларга буюритма бериш имконига эга бўладилар.
Татаристонда маҳаллий авиакомпания мазкур бепул хизматни жорий қилди. «Татар-информ» ИА корреспондентига авиакомпания вакили Гулноз Минниханованинг айтишича, энди авиакомпания кассаларида махсус таомларга буюртма берса бўлади. Учишдан бир кун олдин таомларга буюртма бериш мақсадга мувофиқдир. Таомлар рациони янада бойиши режалаштирилмоқда, деб қўшимча қилди Гулноз хоним. |