|
Қозоғистон ва кўппак гўшти истеъмолини таъқиқлаш |

Қозоғистонда ит гўштини ейишни таъқиқлайдиган қонун борми? Умуман, ейиш мумкин бўлган озиқ-овқатларни кўрсатиб берадиган қонун-қоида мавжудми? Биз ушбу саволга жавоб топиш учун стандартлаш соҳасининг мутахассиси Бекжон Махметовга мурожаат қилдик.
Унинг таъкидлашича, Қозоғистонда ҳар бир хайвонни ейиш-емасликка доир маълум бир қонун бўлмагани билан, ўзига хос санитар меъёр мавжуд. Лекин улар орасига биз айтаётган уй жонивори (ит) кирмайди. Демак, юртимизда “итнинг гўштини ейишга бўлади” деган қонун йўқ. Аслини олганда, ит гўштини ейиш – шариатимизга ҳам тўғри келмайди. Илгариги вақтларда қозоқ халқи ит гўштини еганларни “кофир” деб атаган. Бир томондан олиб қараганда: ит – қозоқларнинг миллий удумига кўра “муқаддас жонивор, ҳамда етти хазинанинг бири” ҳисобланади. Бекжон Махметовнинг сўзига қараганда, хозирги кунда юртимизда “Қозоғистон-Ислом ҳалол стандарти” деган ташкилот тузилиш арафасида. Шояд ушбу ташкилот тузилса, мутахассислар “истеъмол қилиш мумкин бўлган ҳайвонларнинг рўйхатини” чиқариб, уни қонуний тарзда тасдиқлашни кўзламоқдалар.
nur.kz сайти маълумотлари асосида энг ожиз банда тайёрлади |