Хабарлар
PDF Печат E-mail
Яхши ният ҳаромни ҳалол қилмайди

Ислом бутун гўзал сифатларини, юксак ғоя ва яхши ниятни бутун ҳукмларида қадрлайди. Ҳазрати Мустафо соллоллоҳу алайҳи васаллам шундай мархамат киладилар: "Ишлар ниятларга кўрадир. Кишига ёлғиз ният қилгани нарса бордир". (Бухорий).
Яъни яхши ният мубоҳ бўлган ва одат ҳолига келган нарсаларни Аллоҳ таолога итоат ва Аллоҳ таолога яқинлик даражасига кўтариши мумкин. Масалан, ҳаётни сақлаш, вужудини қувватлантириш ёки Робби, миллати олдидаги вазифаларини ҳаққи билан адо этиш ниятида емак еган инсоннинг бу емаги ибодат ва Аллоҳ таолога яқинлик даражасидадир.

Шунингдек, ўз нафсини ва аҳлини ҳаромдан тиймоқ ёҳуд фарзанд кўрмоқ ниятида жуфти билан шаҳватини татмин этган инсоннинг бу ҳолати ҳам мукофотга лойиқ марҳамат қилганлар: "Сизнинг шаръий уйланиш ҳаракатингиз садақа саналади.
Дедиларки:
- Ё Расулуллох! Хар қайси бир мўмин шаҳватини қондирса, бунда ҳам ажр борми?
Расули Акрам соллоллоҳу алайҳи васаллам айтдиларки:
- У шаҳватини ҳаромдан қондирса унга гуноҳ ёзилмайдими? (Албатта, гуноҳ ёзилади). Шунга ўхшаш ҳалол йўл билан қондирган тақдирда ажр бордир". (Бухорий, Муслим).
"Тиланчиликдан қутулиш, оила аъзоларига инфоқ этиш ва кўшнисига ёрдам бериш учун дунё молини ҳалол йўлдан истаган инсон юзи ой қадар порлоқ бўлгани ҳолда Роббига қовушади". (Табароний).
Мўмин кишининг хар иши шундайдир: яхши ният унинг хар кандай яхши ишини ибодат даражасига юксалтиради. Ҳаром эса бундай эмас. Ҳаромни ишлаган кишининг нияти қанчалик яхши, ғояси нақадар олий бўлмасин ҳаром яна ҳаромдир. Ислом хар қандай юксак ғояга етишлик учун ҳаромни восита ўлароқ қўллашни ҳеч бир суратда қабул қилмайди. Чунки Ислом ғоянинг ва қўлланган ҳар бир воситанинг шарафли ва пок бўлишига диққатни жалб қилади. Шунинг учун ҳам Ислом дини "Ният ҳар турли воситани тузатишга кифоядир" ёхуд "Ҳаққа эришмоқ учун ҳар турли ботил қўлланилиши мумкин" каби ботил ҳукмларни қатъиян рад этади. Зеро унга кўра, Ҳаққа фақатгина Ҳақ йўли билан борилади. Масалан: Бир масжид ва ё хар қандай бир хайр муассасаси бино этиш учун фоиздан, ўғриликдан, ҳаром базмлардан, қимор ёҳуд бошқа бир ҳазарли ишдан мол тўплаш кишининг бу яхши нияти ва юксак ғояси ҳеч қачон бу ҳаромнинг гуноҳини ўзидан кетказа олмайди. Чунки ғоя ва тушунчалар Исломда ҳеч қачон ҳаромга таъсир қилмайди.
Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламнинг "Аллоҳ гўзалдир, гўзалдан бошқасини қабул этмас" ҳадиси шарифлари бизни шунга ўргатади.
"Аллоҳ таоло ўз пайғамбарларига амр этган нарсаларини мўминларга ҳам амр этгандир: "Эй пайғамбарлар, ҳалол-пок таомлардан енглар ва яхши амаллар қилинглар! Албатта, Мен қилаётган амалларингизни билгувчидирман". (Мўминлар сураси-51)
"Эй мўминлар, сизларга ризқ килиб берганимизни - покиза нарсалардан енглар..." (Бакара сураси-172).
Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васаллам бу хусусда шундай дейдилар: "Бутун бир иштиёқ билан ҳаж ва умра учун йўл азобларини чекиб келган бир инсонни тасаввур қилинг. Қўлларини самога узатиб "Ё Роббим! деб ёлворгани ҳолда егани ҳаром, ичгани ҳаром, кийгани ҳаром ва ҳар турли озиғи ҳаром бўлган кишини тасаввур қилинг. Бундай бир одамнинг дуоси қандай қабул бўлсин?" (Муслим, Термизий).
Бошқа бир ҳадисда шундай марҳамат қилинади: "Ҳаромдан мол тўплаб садақа қилган инсон бу садақасидан ҳеч бир ажр қозона олмас. Устига устак гуноҳи ҳам бўйнида боқий қолар". (Ибн Хазм, Ибн Хиббон ва Хаким).
"Ҳаром йўл билан топилган молини садақа қилган ҳар қулнинг бу садақаси қабул бўлмайди. Ундан бир қисмини инфоқ этиб, бошқасини қолдирган бўлса қолган қисмида ҳам ўзи учун хайр йўқдир. Хаммасини ўзида қолдирса, ўзини кун ўтган сайин оташга яқинлаштирган бўлади. Аллоҳ таоло ёмонни ёмон билан эмас, ёмонки яхши билан кетказар. Шунга ўхшаш бир ёмонлик бошқа бир ёмонликни кетказмас". (Аҳмад).

Юсуф Қаразовийнинг “Исломда ҳалол ва ҳаром” китобидан
Абу Муслим тайёрлади

 

Your are currently browsing this site with Internet Explorer 6 (IE6).

Your current web browser must be updated to version 7 of Internet Explorer (IE7) to take advantage of all of template's capabilities.

Why should I upgrade to Internet Explorer 7? Microsoft has redesigned Internet Explorer from the ground up, with better security, new capabilities, and a whole new interface. Many changes resulted from the feedback of millions of users who tested prerelease versions of the new browser. The most compelling reason to upgrade is the improved security. The Internet of today is not the Internet of five years ago. There are dangers that simply didn't exist back in 2001, when Internet Explorer 6 was released to the world. Internet Explorer 7 makes surfing the web fundamentally safer by offering greater protection against viruses, spyware, and other online risks.

Get free downloads for Internet Explorer 7, including recommended updates as they become available. To download Internet Explorer 7 in the language of your choice, please visit the Internet Explorer 7 worldwide page.