Хабарлар
PDF Печат E-mail
Расмий вазифа билан шуғулланиш

"Мусулмон киши бошқа касблар билан шуғулланганидек, хукуматга, бир жамоатга, бир ширкатга ёхуд бир шахсга боғлиқ холда хизмат қилиб кун кечириши мумкин. Аммо хукм ва ижроат сингари масъул вазифаларда ишлаш кўлидан келмаса ва бунга ўзи хам амин бўлса, бундай вазифаларга ўз номзодини кўймагани яхшироқдир.

Абу Ҳурайра разияллоху анхудан ривоят қилинишича пайғамбаримиз саллаллоху алайхи вассалом шундай деганлар: "Кўмондонлар, раислар ва йўлбошчиларга нақадар афсус... Зеро улардан баъзи тоифалар борки, қиёматда тортадиган азобларидан кўра, Сурайё юлдузига сочларидан осилишни орзу қиладилар. Чунки бу дунёда ўзларини бу азобдан қутқарадиган қеч қандай фойдали иш қилмаганлар". (Ибн Ҳиббон).
Абу Зарр разияллоқу анху дан шундай ривоят қилинади: "Абу Зарр дедики: "Бир куни Расулуллоқ саллаллоҳу алайҳи вассаломга мурожаат қилдим:
-    Ё Аллоҳнинг расули, менга бирон масъул вазифа бермайсизми?
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом муборак қўллари билан елкамга қоқиб марҳамат қилдилар:
-    Ё Абу Зарр! Сен заифсан, у масъулият эса бир омонатдир, бу омонатни Ҳақ билан жойига кўймаганлар қиёматда пушаймон бўладилар". (Муслим).
Яна пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи вассалом дедиларки: "Козилар (ҳокимлар) уч тоифадир: Буларнинг бири жаннатда, иккиси жаҳаннамдадир. Ҳақни билиб, хақ хукм берганлар жаннатга, ҳақни билиб ноқақ хукм чиқарганлар ва ақни билмай туриб инсонларни ҳукм этганлар эса жаҳаннамга кирадилар". (Абу Довуд, Термизий).
Мусулмонлар кўлларидан келган тақдирда хам иложи борича баланд вазифаларни орзу қилмаслиги ва мансаб кетидан қувмаслиги керак. Чунки мансабдан мадад кутган киши мансабга қул бўлади ва Аллох таоло фазлу мархаматидан бенасиб қолади.
Абдуррахмон ибн Самура разияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи вассалом унга шундай мархамат қилганлар: "Ё Абдурраҳмон! Ҳукм эгаси бўлишни истама! Агар истамаган ҳолингда бу ишни сенга топширсалар сенга ёрдам берилади. Аксинча, агар истаб туриб бу вазифага келсанг барча иш бир ўзингга юкланади". (Бухорий, Муслим).
"Козилик (ҳокимлик)ни истаб ўзига мададкор излаган киши ёлғиз қолади. Бу ишни истамагани ҳолда мансабга олиб келинган кишига эса Аллоҳ таоло фаришталарни ёрдамга юборади”. (Термизий, Абу Довуд)
Аҳвол кишининг ўзидан бошқа бу вазифани бажарадиган бир одамнинг бўлиш ё бўлмаслигига боғлиқ. Яъни, агар киши ўзи истамасаю, жамиятда ишлар изидан чиқиб ёмон бир ҳол рўй бериши эхтимоли бўлса, у холда зудлик билан кишининг ўзи вазифага ўтириши керак.
Қуръони Каримда Юсуф алайхис салом қиссасида хазрати Юсуф шох Маликга шундай хитоб қилади: "Мени шу ернинг хазиналари устига кўйгин. Чунки мен (уларни) тўла-тўкис саклайдиган ва (тўғри тасарруф килишни) биладиган кишиман". (Юсуф сураси-55).
Шунингдек, сиёсий ва бошка бутун масъул вазифаларни исташлик хусусида хам Ислом одоби ана шундан иборат...

ҲАРОМ БЎЛГАН ВАЗИФАЛАР

Юқорида эслатиб ўтганимиз расмий вазифалар билан шуғулланишнинг мубоҳ бўлиши, у вазифада мусулмонлар учун зарарли бирон жиҳатнинг бўлмаслигига боғлиқ. Масалан: Мусулмонларга қарши урушаётган бир қўшинда мусулмон кишининг кўмондон ва хатто оддий аскар вазифасида хизмат қилиши ҳалол хисобланмайди. Шунга ўхшаш, мусулмонларга карши урушиш учун қурол-аслаҳа ишлаб чиқарадиган муассасада ишлаш ва Ислом душманлари билан хамкорлик қилиш мусулмон кишига жоиз эмас.
Фоиз ишлари, ичкилик ишлаб чиқарадиган корхоналар, рақс ва ўйин-кулги каби Исломга ёт бўлган, ҳаром ва зулмга бошлайдиган соҳаларда қай кўринишда
бўлишидан қатъий назар хизмат қилиш мутлақо ҳаром ва гуноҳдир.
Бундай ишларда вазифадор бўлган кишилар у гуноҳ ва ҳаром бўлган амални бевосита ўзлари бажармасалар хам гуноҳдан халос бўлмайдилар. Зеро, юқорида таъкидлаб ўтганимиздек "гуноҳга ёрдам қилиш хам гуноҳ хисобланади" деган асос Исломнинг тамал асосларидан биридир. Шунинг учун хам пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи вассалом фоиз олган кишига кўшиб фоизни ёзган ва шохидлик қилганларни хам лаънатлаганлар, ароқ ичганга кўшиб, ароқ ишлаб чиқарганни хам, ичирган кишини хам лаънатлаганлар...
Аммо бу хусусда баъзи бир истиснолар мавжуд. Шундай зарурат холатлари бўладики, киши бу ишлардан бошқа кунлик эхтиёжини таъминлайдиган иш тополмайди. Бундай зарурат холида мусулмон киши нафрат билан у ишларда ишлаши керак. Бошқа томондан эса ҳалол бир иш қидириб топишга тинмай интилиши лозим.
Зотан қанчалик катта фойда ва бойлик келтирмасин мусулмонлар доимо шубҳали ва динни заифлатадиган ишлардан узоқ турадилар.
Бу хусусда пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи вассалом шундай деганлар: "Шубҳаланган бир нарсангиз бўлса, уни тарк этиб, шубҳали бўлмаганини танлангиз". (Аҳмад, Термизий, Насоий).
"Кул маҳзурли бўлган ҳолатларга тушиб қолишлик андишаси билан, маҳзури бўлмаган нарсаларни хам тарк этмагунча тақво эгалари даражасига етиша олмайди”. (Термизий).

Юсуф Қаразовий
"Исломда ҳалол ва ҳаром" китобидан

 

Your are currently browsing this site with Internet Explorer 6 (IE6).

Your current web browser must be updated to version 7 of Internet Explorer (IE7) to take advantage of all of template's capabilities.

Why should I upgrade to Internet Explorer 7? Microsoft has redesigned Internet Explorer from the ground up, with better security, new capabilities, and a whole new interface. Many changes resulted from the feedback of millions of users who tested prerelease versions of the new browser. The most compelling reason to upgrade is the improved security. The Internet of today is not the Internet of five years ago. There are dangers that simply didn't exist back in 2001, when Internet Explorer 6 was released to the world. Internet Explorer 7 makes surfing the web fundamentally safer by offering greater protection against viruses, spyware, and other online risks.

Get free downloads for Internet Explorer 7, including recommended updates as they become available. To download Internet Explorer 7 in the language of your choice, please visit the Internet Explorer 7 worldwide page.