Хабарлар
PDF Печат E-mail
Ҳаром қилинган ҳар бир нарса унинг зарарли бўлганлигидандир

Инсонларни яратган ва уларга ҳисобсиз неъматлар бахш этган Аллоҳ таоло инсонлар учун истаганини ҳалол ва истаганини ҳаром қилиши Унинг ғоят табиий ва асл ҳаққидир. Яъни, бандаларининг ҳеч бир эътироз ва исёнга ҳақлари бўлмай, уларга истаганидек амр этиши ва истаган таклифларини уларга юклаши ҳам ягона Ҳолиқ бўлган зотнинг ҳаққидир. Ҳа, ҳеч шубҳасиз, инсонларнинг Аллоҳ таолога қарши ҳеч бир эътироз ва исёнга хақлари йўқ. Бу хақ уларнинг Роббилари бўлган Аллоҳ таолонинг ҳаққидир. Уларнинг бу хақ қаршисида сукут қилишлари Унга қилинган ибодатларнинг шартидир. Фақат Аллоҳ таоло бевосита бандаларининг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда баъзи маъқул сабабларга кўра ҳалол ва ҳаром хукмларини очиқ ўртага қўйиш билан уларга лутф ва марҳамат кўрсатгандир. Аллоҳ таоло яхши ва гўзал бўлганидан бошқа ҳеч нарсани ҳалол, ёмон ва зарарли бўлганидан ташқари ҳеч нарсани ҳаром қилган эмас. Аллоҳ таоло бундай қилиш номусидан пок ва устун бўлган зотдир.
Аллоҳ таолонинг яхши бўлган баъзи нарсаларни яҳудийларга ҳаром қилганлиги тўғридир. Бу яҳудийларнинг хадларидан ошишлари ва Аллоҳ таоло муқаддас билган бир қанча нарсаларни хақир кўришлари оқибатида уларга берилган бир жазо эди. Зеро бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай дейди: "Яхудий бўлган кимсаларга барча туёқлиларни ҳаром қилдик. Мол-кўйдан улар учун ёғларни ҳаром килдик. Магар биқинларидаги ё ичларидаги, ёки суякка аралашган ёғларгина (ҳаром эмасдир). Золимликлари сабабли уларни шундай жазоладик. Албатта, Биз рост сўзлагувчимиз". (Анъом сураси,146).
Аллоҳ таоло уларнинг бу хаддан ошиш харакатларини бошқа бир оятда шундай баён қилади: "Яҳудий бўлган кимсаларнинг золимликлари ва кўп кишиларни Аллоҳ йўлидан тўсганлари сабабли, яна манъ этилган бўлсаларда, судхўрлик килганлари ва одамларнинг молларини ноҳақ, еганлари сабабли уларга олдин ҳалол килинган нарсаларни ҳаром килиб кўйдик". (Нисо сураси, 160-161).
Аллоҳ таоло пайғамбарларнинг сўнггисини абадий ва умумий диний бир рисолат билан юборар экан, бир замонлар адашганлардан бўлган бир қавмга уларни тўғри йўлга солиш учун вақтинчалик ҳаром хукми берилган баъзи нарсаларни комил бир жамият учун ҳалол қилишлик билан илоҳий марҳаматини кўрсатмишдир. Аҳли китобга маълум бўлгани каби бу Инжил, Таврот ва Қуръони Карим тили билан хазрат пайғамбар саллаллоҳу алайҳи вассалом рисолатининг асосини ташкил этади: "Улар шундай кишилардирки, уммий (саводсиз) пайғамбарга -номини ўз олдиларидаги Таврот ва Инжилда ёзилган холда топишадиган элчимизга эргашадилар. У пайғамбар уларни яхшиликка буюради, ёмонликдан кайтаради ва пок нарсаларни улар учун ҳалол килиб, нопок нарсаларни уларга ҳаром килади ҳамда улардан юкларини ва устиларидаги кишанларини олиб ташлайди". (Аъроф сураси,157).
Ислом ҳар қандай бир хатонинг каффорати учун баъзи яхши нарсаларни ҳаром қилишликдан кўра кўпроқ бир қанча чиқиш йўлларини кўрсатгандир. Масалан, сув кирни тозалагани каби тавбаи насухонинг гуноҳни поклаши, сув ўт-оловни сўндиргани каби гуноҳнинг сўндирувчиси садақадир. Қиш кунида қуриган япроқларнинг тўқилиши каби гуноҳларни тўккан мусибатлар, меҳнатлар, қийинчиликлар...
Бу тариқа очиқча маълум бўладики, Исломда ҳаром хукми ашёнинг ёмон ва зарарли бўлишига кўра чиқарилар экан. Яъни, бир нарса ёмон ва зарарли бўлса, у зарари ва ёмонлиги учун хам ҳаромдир, фойдаси кўп бўлган нарса эса ҳалолдир. Қуръони Каримнинг ичкилик ва қимор хусусидаги хукми хам шунга кўрадир: "Сиздан ароқ (ичкилик) ва қимор ҳақида сўрайдилар. Айтинг: Буларга катта гуноҳ ва одамлар учун фоидалар бор. Буларнинг гуноҳи ва фойдасидан каттароқдир". (Бақара сураси, 219).
Ҳа, яна очиқча маълум бўладики, Исломда ҳалол бўлган нарса яхши ва фойдали нарсадир. Яъни, соғлом ақили инсонларнинг яхши, фойдали ва гўзал дея билгани ҳар нарса ҳалолдир. Чунки Аллоҳ таоло мархамат қиладики: "(Эй Мухаммад, мўминлар) Сиздан ўзлари учун нималар ҳалол килганини сўрайдилар. Айтинг: "Сизлар учун барча покиза нарсалар... ҳалол килинди". (Моида сураси, 4).
Навбатдаги оятда эса бу хусусда дейилади: "Бугун сизлар учун барча покиза нарсалар ҳалол килинди" (Моида сураси, 5).
Аллоҳ таоло фол хақида ҳаром хукмини чиқарган. Бу хукмнинг фолнинг ёмон ва зарарли эканлигига таяниб берилганлиги хусусида мусулмон киши чуқур бир билимга эга бўлишлиги унчалик шарт эмас. Чунки бир мусулмон томонидан очиқ билинган бир нарса, бошқа бир мусулмон учун ноаниқ бўлиб қолиши мумкин. Нарсанинг ёмонлиги кўринган такдирда ундан кейинги асрда ўша нарса яхшига айланиб қолмайди. Шунинг учун ноаниқ бўлиб қолиши мумкин. Шубхасиз, бир асрда бир нарсанинг ёмонлиги кўрилган такдирда ундан кейинги асрда ўша нарса яхшига айланиб қолмайди. Шунинг учун хам мусулмонлар бундай холларда доимо "эшитдик ва итоат этдик" дейиши зарур.
Биз биламизки, Аллоҳ таоло тўнғиз гўштини ҳаром қилганида мусулмонлар бир ёмонлик ва зарарни эътиборга олиб берилганлигидан бошқа бир сабаб кўрмас эдилар. Вақт ўтиши билан илм ва фан тўнғиз гўштида трисхин ва заҳарловчи бошқа микроблар борлигини кашф этди...
Шунингдек, Расулуллох саллаллоҳу алайхи вассалом буюрадиларки: "Лаънат келтирадиган уч нарсадан тийилинг. ” (Яъни, инсонлар ва Аллоҳ таолонинг лаънатига сабаб бўладиган ишлардан тийилинг). Булар сув манбаларида, йўлларда ва сояда таҳоратни бузиш каби ишлардир. (Равзатул-Муҳиббин, 10 сахифа).
Исломнинг илк даврида бу уч нарса умумий ахлоқ ва қоидаларга зид бўлган ёмон ишлардан бошқа ҳеч нарса эмас эди. Давр ўтиши ва илмий кашфларнинг такомиллашуви билан шу нарса маълум бўлдики, "лаънат келтирган уч нарса" умумий соғлиқ қоидалари учун энг хавфли нарсалардан бўлиб юқумли ва оғир касалликларни атрофга тарқатган илк манбалар экан.
Шу тариқа илмнинг ёруғ нурлари хар ёнга сочилиб ва кашф доиралари кенгайиши билан Исломнинг ҳалол ва ҳаром ҳақидаги хукмлари ва шунга ўхшаш бутун ҳукмлардаги хусусиятлари ўртага чиқиб боради. Бунинг акси бўлиши мумкин эмас. Зеро, бу бандаларни энг яхши билган уларга ғоятда марҳаматли бўлган ҳикмат соҳибининг қонунидир: "Аллоҳ ким бузғунчи, ким ўнгловчи - ислоҳ килувчи эканини билади. Агар истаса, сизларни машаққатга солган бўлар эди. Албатта, Аллоҳ кудрат ва ҳикмат эгасидир". (Бақара сураси, 220).

Шайх Юсуф Қаразовий,
“Исломда ҳалол ва ҳаром” китобидан Абу Муслим тайёрлади

 

Your are currently browsing this site with Internet Explorer 6 (IE6).

Your current web browser must be updated to version 7 of Internet Explorer (IE7) to take advantage of all of template's capabilities.

Why should I upgrade to Internet Explorer 7? Microsoft has redesigned Internet Explorer from the ground up, with better security, new capabilities, and a whole new interface. Many changes resulted from the feedback of millions of users who tested prerelease versions of the new browser. The most compelling reason to upgrade is the improved security. The Internet of today is not the Internet of five years ago. There are dangers that simply didn't exist back in 2001, when Internet Explorer 6 was released to the world. Internet Explorer 7 makes surfing the web fundamentally safer by offering greater protection against viruses, spyware, and other online risks.

Get free downloads for Internet Explorer 7, including recommended updates as they become available. To download Internet Explorer 7 in the language of your choice, please visit the Internet Explorer 7 worldwide page.