Хабарлар
PDF Печат E-mail
Қирғизистонда ҳалол-стандартлаштириш

2009 йил январ ойида Қирғизистонда Малайзиянинг ҳалол маҳсулотларни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, ишлов бериш ва сақлаш бўйича стандарти миллий стандарт сифатида жорий қилинди. Бу нафақат мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш, балки тадбиркорликни ривожлантириш борасида ҳам муҳим ҳукумат қарори бўлди.

Ўтган йили мамлакатга Хитойдан катта мидқорда ун олиб кирилганда озиқ-овқатлар хавфсизлиги масаласида кескин вазият келиб чиқди. Гап шундаки, матбуотга чиқиб кетган маълумотларга кўра, бу уннинг таркибида рухсат берилган меъёрдан анча ортиқ миқдорда меланин моддаси бор эди. Қирғизстон Қишлоқ ва сув хўжалиги ҳамда қайта ишлаш саноати вазирлиги бу миш-мишларни рад қилди ва уннинг таркибини аниқлашда хатога йўл қўйилган, деб хабар берди. Шунда бу ун экспертизадан ўтказиш учун Россияга юборилди. Текширувда ун таркибида меланиннинг ҳақиқатдан ҳам кўплиги, бироқ меъёрдан ортиқ эмаслиги аниқланди. Ун минтақаларда ижтимоий ҳимояланмаган, кам таъминланган ижтимоий табақалар учун арзонлаштирилган нархларда сотиб юборилди.
Бироқ, жанжал шу билан тинчимади. Маълум бўлишича, меланин Хитойда ўн минглаб кишиларнинг заҳарланишига сабаб бўлган экан, таркибида ушбу химикат мавжуд бўлган сут маҳсулотларини ичиб, нобуд бўлган болаларнинг сони эса 50 мингдан ошиб кетган экан. Қирғизистон ҳукумати мамлакатга Хитойда ишлаб чиқарилган қуруқ сут ва тухум олиб киришни тақиқлаб қўйди. Барибир, озиқ-овқат хавфсизлиги муаммоси тўлиқ ҳал бўлмади. Мамлакатнинг ўзида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифати ҳам ҳамон назоратсиз қолиб келмоқда эди.

Ҳукумат вазиятни яхшилаш учун маълум чоралар кўра бошлади. Мамлакатга донорлар ёрдами билан озиқ-овқатларни таҳлил қилиб, уларнинг таркибида зарарли моддалар борлигини аниқлайдиган энг замонавий асбоб-ускуналар олиб кириладиган бўлди.
Соғлиқни сақлаш вазирлигидан олинган маълумотларга кўра, Қирғизистон давлат санитария-эпидемиология органлари 2008 йилда 110 минг килограммдан ортиқ турли хил озиқ-овқат маҳсулотни, шу жумладан 31 минг 500 килограмм туз, 105 килограмм ўсимлик ёғи ва 1 минг 608 литр алкоголсиз ичимликларни сифатсиз деб топган. Бу 2007 йилга нисбатан 20 тоннага кўпдир. Санитария-гигиена меъёрлари ва қоидаларини бузганлик учун 3 минг 386 мансабдор шахсга жами 2 миллион 485 минг сўм миқдорида жарима солинди, 3 минг 53 та объектдан фойдаланиш камчиликлар бартараф қилингунга қадар тақиқлаб қўйилди, тиббий назорат йўқлиги туфайли 5 минг 878 киши ишдан четлатилди.

Санитария-гигиена лабораторияларида 88 минг 615 хил озиқ-овқат намуналарини, атроф-муҳит объектларини, халқ истеъмоли товарларини ўрганиб чиқилди. Таҳлилларда 6 минг 260 маротаба меъёрдан четланиш ҳоллари қайд қилинди. Соғлиқни сақлаш вазирлигида озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида санитария қоидаларининг бузилиш ҳоллари кўпайиб бораётганлиги таъкидланмоқда.
Республика бозорида давлат корхоналари билан бир қаторда хусуий компаниялар ҳам фаолият кўрсатмоқда, бундан ташқари, мамлакат қўшни давлатлар ҳамда жаҳон миқёсидаги ишлаб чиқарувчиларнинг кучли таъсири остида турибди. Мамлакат ишлаб чиқарувчилари бутун дунё билан рақобатлашишга мажбур бўлмоқдалар.
Озиқ-овқат саноати етарли даражада юксак ривожланган. Озиқ-овқат маҳсулотлари – сут, нон ва қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасида айниқса кескин кураш кетмоқда. Қирғизистонлик ишлаб чиқарувчи тадбиркорлар бутун дунёдаги рақобатчиларнинг босимига товарларнинг арзон нархлари билан бардош бермоқдалар, бироқ озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш ва қадоқлашни яхшилаш, уларни замонавий жаҳон стандартларига мослаштириш зарур.
Соғлом экологик вазият юқори сифатли табиий озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришга имкон беради. Маҳсулотларга ишлов бериш ва қадоқлашда жаҳон стандартларига мослашиш янги халқаро бозорларни ўзлаштириш, шунингдек, барқарор озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга имкон беради. Масалан, қирғиз асали чет элларда ҳам шуҳрат қозонган. Бутун дунё бу асални сотиб олишга интилади, агар сифатли ишлов берилган ва чиройли қадоқланган бўлса, унинг учун қимматроқ нарх тўлашга ҳам тайёрдир.

Яна бир муҳим муаммо аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларини хавфсиз сақлаш ва қайта ишлаш меъёрларига риоя қилиш зарурлиги ҳақида хабардорлигини оширишдан иборатдир. Ушбу меъёрларнинг бузилиши кўплаб касалликларнинг тарқалишига олиб келади. Қирғизистон ҳайвонлар ва инсонларнинг бруцеллёз билан касалланиши бўйича энг юқори кўрсаткичларга эга бўлган мамлакат ҳисобланади. Ҳукумат мавжуд вазиятни жуда жиддий баҳоламоқда. Дастлабки тадқиқотларнинг натижалари асосида 2008 йилда ҳайвонлар ўртасида бруцеллез билан касалланишни назорат қилиш учун вакцинация бўйича миллий дастур қабул қилинди. Ушбу дастур жамоатчиликни шахсий гигиенани яхшилаш ва инсонларнинг инфекция манбаи билан бевосита контакти ёки заҳарланган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш орқали касаллик юқтиришининг олдини олиш мақсадида ўтказилган ахборот кампанияси билан биргаликда олиб борилмоқда.
Шунингдек, ушбу муаммони ҳал қилиш учун 2008 йилнинг ноябридан бошлаб мамлакатда Европа Иттифоқининг «СПСни амалга оширишга кўмаклашиш – III босқич» лойиҳаси доирасида «Озиқ-овқат маҳсулоти хавфсизлиги ҳакида хабардорликни ошириш» ахборот кампанияси амалга оширилмоқда. Минтақалар аҳолисининг озиқ-овқатлар хавфсизлиги ҳақида хабардорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар бугунги кунда Бишкек, Норин, Боткен, Ўш, Қоракўл шаҳарларида ташкил қилинган. Ахборот кампанияси «Позитив Хелп» ОФ, «Каунтерпарт-Шериктеш» ОО, «Инсан-Лейлек» ОФ, НОКПнинг Норин минтақавий ваколатхонасидан иборат ташкилотлар консорциуми томонидан амалга оширилмоқда.

«SIDOK» ёшлар клуби бу соҳада бир неча йилдан буён фаолият кўрсатмоқда. Ташкилот фаоллари (талабалар ва мактаб ўқувчилари), турли хайрия фаолиятидан ташқари Чу вилояти мактаб ўқувчилари учун гепатит билан касалланиш мавзусидаги маъруза ва учрашувлар ўтказмоқдалар. Маърузаларда ёш авлодга озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов беришда санитария-эпидемиология меъёрларига риоя қилиш зарурлиги ҳақида суҳбатлар ўтказилмоқда.
Шунинг учун бугунги кунда Қирғизистонда озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги энг муҳим вазифалар қуйидагилардан иборатдир: барча манфаатдор томонлар ўртасида озиқ-овқат маҳсулотлари айланмаси занжирининг барча босқичларида озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигининг аҳамияти ҳақидаги хабардорликни ошириш, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш, назорат жараёнлари ва қонунчиликнинг ижро этилиши соҳасидаги бошқарув ҳамда илғор халқаро амалиётнинг замонавий усулларидан фойдаланишни илгари суриш, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари соҳасида техник регламентларга риоя қилинишини қатъий таъминлаш.

Озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида Малайзиянинг ҳалол-маҳсулотлар стандартининг Миллий стандарт сифатида қабул қилиниши ҳам муҳим қадам бўлди. Тегишли қарорларнинг лойиҳалари Қирғизистон Иқтисодий тараққиёт ва савдо вазирлиги ва Аккредитация Маркази билан келишилди. Ушбу ҳужжат ҳалол маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш тартиби ҳамда уларни сақлаш, ташиш, қадоқлаш ва маркировкалашга оид талабларни, шунингдек, уларнинг шариат талаблари ва меъёрларига жавоб беришини тасдиқлаш тартибини белгилаб беради. Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Қишлоқ ва сув хўжалиги, қайта ишлаш саноати Вазирлигидан расмий ижобий тавсияномалар олинди.
Мазкур стандарт «Диний-илмий ва тиббий тадқиқотлар Исломий Маркази» республика диний ташкилотининг фаол иштироки туфайли жорий қилинди. Айнан ушбу ташкилот Қирғизистон стандартлар ва метрология Миллий институти («Қирғизстандарт») билан ҳамкорликда ҳалол маҳсулотларни стандартлаштириш бўйича техник қўмитани ташкил этиш ташаббуси билан чиқди.
Малайзия стандарти Қирғизистон республикасида ҳалол индустриянинг ривожланишига катта ҳисса қўшиши лозим. Иқтисодий тараққиёт ва савдо вазирининг муовини Айдар Мокеновнинг фикрича, ҳалол-стандартнинг жорий қилиниши нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги муҳим қадам, балки тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган жиддий чорадир.

- Бу кимнингдир оддий манфаати эмас. Ҳалол-стандартнинг жорий қилиниши улкан социал гуруҳнинг эҳтиёжидир. Бу, шубҳасиз, миллий маҳсулотларнинг жаҳон бозоридаги рақобатбардошлигини оширишга имкон беради, - таъкидлайди Айдар Мокенов.
Мамлакат бозори анчадан буён ишлаб чиқарилаётган ва сотилаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг шариат талабларига жавоб беришини назорат қилишга катта эҳтиёж сезаётган эди. «Ҳалол» сўзи тадбиркорлар ўртасида жуда оммалашиб кетди. Бу ёзувни кўплаб савдо шохобчаларида, кафеларда кўриш мумкин. Бироқ, ичкаридаги аҳвол бу ёзувга қанчалик мос келишини текшириб кўришнинг имкони йўқ эди. Умумий овқатланиш шохобчаларида мамлакат мусулмонларининг диний бошқармаси томонидан текширувлар ўтказиб туриларди. Бироқ, расмий диний бошқарманинг эътирозлари ҳуқуқий кучга эга бўлмаганлиги туфайли, эътиборсиз қолиб келарди. Ўз рекламасида ҳалол деган сўзни ишлатадиган овқатланиш шохобчаларининг кўпчилигида спиртли ичимликлар сотиларди. Шохобча хўжайинлари мижозларнинг норозилигига «Биз ҳалол деб овқатдаги гўштни айтганмиз» деб изоҳ беришарди. Эндиликда ҳалол маҳсулотлар учун ягона стандартнинг кучга кириши, вақти келиб ҳақиқий ҳалол емакхоналарнинг пайдо бўлишига олиб келади.

Ҳалол маҳсулотларни стандартлаштириш бўйича техник қўмитаси раиси Қамчибек Умурзоқовнинг фикрича, фақат меъёрий муолажалар билангина чекланиб қолмай, аҳолининг шариат рухсати берган тоифадаги товар ва хизматларни сотиб олишнинг аҳамияти ҳақида аҳолини хабардор қилиш чораларини кучайтириш зарурдир.
- Ҳалол миллий мафкуранинг ажралмас қисмига айланиши лозим, - дейди Қамчибек Умурзоқов, - унда жамиятнинг ижтимоий ва маънавий соғломлашуви учун мисли кўрилмаган манфаатлар мужассамдир. Малайзия ҳалол стандартининг миллий стандарт сифатида қабул қилиниши миллий тадбиркор ва ишлаб чиқарувчиларнинг иқтисодий ўсишига, мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлашга имкон бериши лозим. Қирғизистонда ҳалол индустрияни ривожлантириш учун ҳали кўп ишлар қилишимиз керак.

Сергей Зейлюк - «Диний-илмий ва тиббий тадқиқотлар Исломий Маркази» республика диний ташкилотининг экперти, IslamRFнинг Бишкекдаги мухбири.

 

Your are currently browsing this site with Internet Explorer 6 (IE6).

Your current web browser must be updated to version 7 of Internet Explorer (IE7) to take advantage of all of template's capabilities.

Why should I upgrade to Internet Explorer 7? Microsoft has redesigned Internet Explorer from the ground up, with better security, new capabilities, and a whole new interface. Many changes resulted from the feedback of millions of users who tested prerelease versions of the new browser. The most compelling reason to upgrade is the improved security. The Internet of today is not the Internet of five years ago. There are dangers that simply didn't exist back in 2001, when Internet Explorer 6 was released to the world. Internet Explorer 7 makes surfing the web fundamentally safer by offering greater protection against viruses, spyware, and other online risks.

Get free downloads for Internet Explorer 7, including recommended updates as they become available. To download Internet Explorer 7 in the language of your choice, please visit the Internet Explorer 7 worldwide page.