Хабарлар
(а)ни қўшди Abu Muslim    11.04.19 19:54    PDF Печат E-mail
Ҳалол лак: афсонами ёки ҳақиқат?

Мусулмон аёлларни кўпинча аёллар кометикасининг тирноқ учун лак каби предметига нисбатан ҳам диний чекловлар қўлланадими деган савол қизиқтиради. Агар бу маҳсулотнинг ҳалол тури мавжуд бўлса, уларни қаердан олиш мумкин? «Нафас оладиган» лак нима ва у қандай қилиб ҳалол бўлиши мумкин?
Бундай саволлар ҳар йили Ислом дунёсида кўтарилади. Ягона фикр ҳалигача ишлаб чиқилмагани баҳс-мунозарада якуний нуқта қўйишга имкон бермайди. Келинг, тартиб бўйича барча далилларни шундай келтириб ўтайлик-ки, ҳалол.Уз сайти ўқувчилари ўзлари қарор қабул қила олсин.

Мўмина тирноғига лак қўйиши мумкинми?

Шариат бундай косметикадан фойдаланишни тақиқламайди. Аёл қўл ва оёқлари тирноқларига лак қўйилган ҳолда намоз ўқиши мумкин. Бироқ бу ерда жуда муҳим бир жиҳат мавжуд: лак ғусл ёки таҳорат қилинганидан кейин, аёл пок бўлган вақтда қўйилган бўлиши керак. Таҳорат олмаган ёки бузилган, кейин қайта тикланган пайт лак қўйилса, намоз ҳам, на таҳорат ҳам қабул қилинмайди. Бунинг сабаби лаканинг хусусиятига боғлиқ - бу намликка йўл қўймайди, демак, таҳорат пайтида тирноқ юзасига сув тегмайди.
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам товонида тирноқдай жойи ювилмай қолган одамни кўриб қолганликлари ҳақида ҳадис бор. Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир одам таҳорат қилиб оёғининг тирноқча жойига сув етказмади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам буни кўриб қолдилар ва: «Қайт, таҳоратингни яхшилаб қил», дедилар. У қайтди ва сўнгра намоз ўқиди» (Муслим, Абу Довуд).
Шундан сўнг олимлар ибодат қилувчининг танасининг ҳар бир қисмини сув билан яхшилаб ювилган бўлиши керак, деган хулосага келишди. Шу сабабли, муслима аёл учун оддий лак қўйилиши назарий жиҳатдан мумкин, лекин амалда бу жуда қийин: таҳоратдан олдин ҳар сафар лакни олиб ташлаш ва ундан кейин қайта қўйиш керак бўлади. Бу ҳолат кунига бир, икки ва беш марта бўлиши мумкин. Ҳаётни мураккаблаштирадиган нарса бўлиши билан бир қаторда, жараённинг тез-тез амалга оширилиши тирноқ пластинаси ва катикулага путур етказади.
Мусулмон аёл кун бўйи ёки ҳатто бир неча кун лакни олиб ташламасдан юриши мумкин бўлган ягона давр - ҳайз ёки нифос (туғруқдан кейинги тозалаш) вақтидир. Бу ерда фақат битта тавсия сақланиб қолади - лак, иложи борича табиий рангда бўлиши, кўзга ярқ этиб ташланмаслиги керак, чунки мусулмон аёл камтар бўлиши керак.

«Ҳалол» лак нима?

Бир неча йил олдин бозорда Полша компанияларидан бири томонидан тайёрланган «нафас оладиган» лак пайдо бўлди. Дастлаб у лакдан тез-тез фойдаланадиган шахслар учун мўлжалланган. Бу маҳсулот ҳаво ва ҳаво буғларини ўтказади. Бир мунча вақт ўтгач, тажриба ўтказилди ва унинг натижалари бўйича мусулмон аёлларга ушбу лакдан фойдаланишга рухсат берилди, бу лак қопланган тирноқлар билан қилинган таҳорат тан олинадиган бўлди. Шунинг учун у "ҳалол" деб номланди. Шундай бўлса ҳам, маҳсулот шаръий олимларнинг расмий ҳалол сертификати ва розилигини олмаган. Уй шароитларида ўтказилган тажрибалар шуни кўрсатадики, салфеткага лак қўйилиб, кейин сув томизилгач, лак сув ўтказмаслиги ёки жуда ҳам секин ўтказиши аниқланди. Шунинг учун уни ишлатиш эҳтимоли савол остида қолмоқда.
Бозорда ҳалол лакка бўлган талабни ҳисобга олган ҳолда, Америка ва Канадада ишлаб чиқарилган ҳалол сертификатланган лаклар пайдо бўлди. Масалан, АҚШ маҳсулоти «Дор-ул-Қосим» (Иллинойс) институтининг вуду-френдли (таҳорат учун рухсат этилган) ва ҳалол продукция сертификатларига эга, шунингдек, «СГС-Лабс» халқаро экспертлар компаниясидан сув ўтказмаслиги ҳақида ҳужжатлар билан тасдиқланган. Бундай лаклар намлик ва ҳавони ўтказади, тўғри, фақат қўлни иссиқ сув билан ювиш яхшироқ самарага эга бўлиш учун 10 секунд ишқалаб туриш керак, деб тавсия қилади ишлаб чиқарувчилар.

Ҳалол лаклар рўйхати

Айрим лаклар, масалан, «Inglot» компаниясининг O2M серияли маҳсулоти ушбу маҳсулотдан мусулмон аёллар фойдаланишига рухсат этилгани ҳақида расмий сертификатга эга эмас. Ўқувчиларимиз илтимосига кўра ва улар учун қулай бўлиши учун (реклама деб ҳисобламанг) ҳалол сертификатга эга бўлган дунё компаниялари рўйхатини келтириб ўтамиз:

1) BCI Group концерни «Н» лаки (БАА);
2) «Thuesday in love» компаниясининг сув ўтказмайдиган лаки (Канада);
3) «MAYA» савдо маркасининг сув ва ҳаво ўтказмайдиган лаки (АҚШ);
4) «Orly» фирмасининг «Breathable» серияли лаки (АҚШ).

Бу «нафас оладган» лакдан фойдаланиш керакми?

Ҳамма нарса инсоннинг шахсий эътиқодига боғлиқ. Ахир, ислом олимлари орасида тирноқни таҳорат қилиш ҳақида ҳам турли фикрлар бор. Баъзи одамлар сувнинг тирноқ пластинасига бевосита тегиши ва уларнинг орасидаги тўсиқ бўлмаслиги керак, деб ҳисоблашади. Бошқалар эса, сув тирноққа тегибгина қолмасдан, балки у орқали оқиб ўтиши керак, деб ҳисоблайди. Яна бошқалар эса енгил олиб, сув тирноққа тегиши етарли деб ҳисоблайди. Шунинг учун «ҳалол» лакдан фойдаланиш ҳар бир мусулмон аёлнинг ихтиёрига ҳавола қилинади.
Танловни ҳал қилишда шуни ёдда тутиш керакки, Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам ҳадислари орқали бизни шубҳали нарсалардан огоҳлантирган, ахир бу тақиқланган нарсага олиб борадиган йўлдир.
“Ҳалол ҳам маълум, ҳаром ҳам маълум. Унинг орасида шубҳалар мавжуд, кўпчилик унга парво қилмайди. Кимики шубҳалардан сақланса, дини ва обрўйини сақлабди. Кимики шубҳаларга парво қилмаса, албатта, ҳаромга йўлиқади. Худди қўйларини жар ёқасида боқаётган чўпонга ўхшайди, бир кунмас, бир кун албатта улардан биттаси тушади. Ҳар бир подшоҳнинг чегарси бўлгани каби, огоҳ бўлингким, Аллоҳ таолонинг чегараси ҳаромгачадир. Билингким, инсонда бир гўшт парча бор агар у соғлом бўлса, бутун аъзои бадан соғлом бўлади. Агар у бузилса, бутун аъзои бадан бузилади. У ҳам бўлса, қалбдир” (Бухорий, Муслим)
Яна бир Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламнинг: «Сени шубҳага солаётган нарсани тарк қил, шубҳага солмайдиган нарсани ол, зеро ростлик хотиржамликдир, ёлғон эса шубҳаланишдир», деган ҳадисларини ёдлаб олдим.

Оддий лакдан фойдаланишда опа-сингилларимизга бериладиган маслаҳатлар

Агар оддий лакдан фойдаланиш ва уни ҳар сафар таҳоратдан олдин ўчириб ташлашга қарор қилинса, қуйидагилар тавсия этилади:
1. Юмшоқ рангли ёки шаффоф лакдан фойдаланингиз – улар яхшироқ кўринади ва эътиборни жалб қилмайди. Ёрқин ранг танламасликнинг иккинчи сабаби – кўплаб мусулмон аёллар ҳайз даврида тирноқларини бўяйди. Демак, бегона мусулмонлар сизда ушбу кунлар эканлиги ҳақида ўйлаши ва бу сизга қандайдир ноқулайликлар туғдириши мумкин.
2. Асос сифатида тирноқларда мустақил қўллаганда нафақат ташқи кўриниш ҳосил қиладиган, балки кундалик фойдаланиш учун жуда муҳим бўлган шифобахш хусусиятларга эга тиббий лакни қўллаш лозим.
3. Лакни ўчириш учун ацетонсиз суюқлик, яна ҳам яхшироғи, тирноқ пластинасини қаттиқ шикастламайдиган ва қуритмайдиган махсус фойлардан фойдаланиш керак.
4. Қўл ва оёқ тирноқларидаги лакни эҳтиёткорлик билан олиб ташланг, шунда "оролча" ёки пленка қолмайди. Акс ҳолда, таҳорат ҳақиқий эмас деб ҳисобланади. сиз ҳамма нарсани текшириб, фақат намоздан кейин қолган лак қолдиғини топиб олганинган ҳолат истиснодир. Бу қасддан бажарилмагани учун таҳорат ва намоз амалда қабул қилиниши мумкин.
5. Таҳоратни янгилаш талаб қилиб қолиниши мумкин бўлган ҳолатлар учун доим ёнингизда лак ўчирадиган восита олиб юринг.

Абу Муслим таржимаси

Охирги янгиланган ( 11.04.19 19:56 )
 

Your are currently browsing this site with Internet Explorer 6 (IE6).

Your current web browser must be updated to version 7 of Internet Explorer (IE7) to take advantage of all of template's capabilities.

Why should I upgrade to Internet Explorer 7? Microsoft has redesigned Internet Explorer from the ground up, with better security, new capabilities, and a whole new interface. Many changes resulted from the feedback of millions of users who tested prerelease versions of the new browser. The most compelling reason to upgrade is the improved security. The Internet of today is not the Internet of five years ago. There are dangers that simply didn't exist back in 2001, when Internet Explorer 6 was released to the world. Internet Explorer 7 makes surfing the web fundamentally safer by offering greater protection against viruses, spyware, and other online risks.

Get free downloads for Internet Explorer 7, including recommended updates as they become available. To download Internet Explorer 7 in the language of your choice, please visit the Internet Explorer 7 worldwide page.