(а)ни қўшди Abu Muslim    01.11.08 12:23    Печат
Ҳалол маҳсулотлар фестивали

Бугунги кунда бутунжаҳон ҳалол маҳсулотлар бозори 580 млрд доллар деб баҳоланмоқда...

12-13 май кунлари Куала-Лумпурда «Инвестициялар ва интеграция ҳисобига тармоқнинг муттасил тараққиёти» мавзусида учинчи бутунжаҳон ҳалол маҳсулотлар фестивали бўлиб ўтди. Тадбир давомида Бирлашган Араб Амирликлари Исломий савдо-саноат палатасининг президенти шайх Солиҳ Камол ҳалол маҳсулотлар тармоғини ривожлантиришнинг бутунжаҳон дастурини тақдим этди. Дастурга кўра, ҳалол маҳсулотлар тармоғини стандартлаштириш ва сертификатлаш тамойилларини такомиллаштириш ҳисобига ривожлантириш мумкин. Бугунги кунда бутунжаҳон ҳалол маҳсулотлар бозори 580 млрд доллар деб баҳоланмоқда.

Бу бозор улкан ривожланиш салоҳиятига эгадир. Анжуманга ушбу секторнинг турли тармоқлари вакиллари тўпланиб, мавжуд муаммоларни ҳал қилиш ҳамда истиқболдаги тараққиёт имкониятлари бўйича фикр алмашдилар. Ҳалол маҳсулотлар бутунжаҳон форуми тармоқ вакиллари ҳамда экспертлар учун Ислом иқтисодиётининг ушбу тармоғини ривожлантириш режаларини белгилаб олиш учун муносиб платформа бўлди. Форум қатнашчилари ҳалол маҳсулотлар тармоғининг тараққиётига таъсир кўрсатувчи энг муҳим муаммоларни ўрганиб, уларни бартараф қилиш чора-тадбирларини келишиб олдилар, шунингдек, сармояларни сарфлаш учун устивор лойиҳаларни аниқлаб олдилар, деб хабар беради «Ислам для всех».

Охирги янгиланган ( 16.05.09 15:47 )