22.12.14 14:04    Печат
Россиядаги “ҳалол” сосискаларда чўчқа ДНКси топилган

Россиядаги “Ҳалол” Халқаро стандартлаштириш маркази бош директори Айдар Гализовнинг маълум қилишича, мутахассислар томонидан ўтказилган текширув натижасида, “Царицыно” ширкатига қарашли “Восточные Халяль из говядины” сосискаларида чўчқа ДНКси аниқланган.

Шу боис, стандартлаштириш маркази савдо нуқталарининг эгаларига мурожаат қилиб, Ислом талабларига жавоб бермайдиган мазкур маҳсулотни улгуржи ва чакана савдога қўймасликларини сўраган.
Гализов ушбу хабарни кенг омма эътиборига имкон қадар зудлик билан етказиш заруратини таъкидлаган.