16.04.22 00:30    Печат
Қозоғистонда ҳалол колбаса ва консерваларда чўчқа гўшти топилди

Чўчқа ДНК Россия Федерациясидан келтирилган "Мусульманская" консерваланган мол гўшти ва ярим дудланган колбасада топилган бўлиб, улар Қозоғистон дўконларида ҳалол сифатида сотилган, дея хабар беради Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги санитария-эпидемиология назорати қўмитасининг Миллий экспертиза маркази.

Интерфакс маълумотларига кўра, маҳсулот сифати мониторинги март ойида Шимолий Қозоғистон вилоятидаги санитария-эпидемиология назорати бошқармаси томонидан амалга оширилган. Жами 38 та гўшт намуналари ўрганилди.
"Тадқиқот давомида аниқланишича, консерваланган мол гўшти икки намунаси ва битта колбаса намунаси номувофиқ бўлиб чиқди: «Мусульманская» ярим дудланган колбасаси (ишлаб чиқарувчи ИП Павлов А.С., Россия, Бошқирдистон Республикаси); "Говядина тушеная высший сорт" стерилланган гўшт бўлаклари консерваси (ишлаб чиқарувчи "Курганский мясокомбинат "Стандарт" МЧЖ Россия, Курган); "Говядина тушеная высший сорт" стерилланган гўшт бўлаклари консерваси (ишлаб чиқарувчи
"Орелпродукт" АЖ, Россия, Орловская область)", - дейилади хабарда.
Шу билан бирга, Россиянинг Селятино компанияси томонидан ишлаб чиқарилган "Свинина обеденная" консерваларида товуқ ДНК топилган.