19.02.22 01:09    Печат
Қозоғистон ҳукумати ҳалол маҳсулотлар стандартини назорат остига оляпти

Қозоғистон ҳукумати ҳалол маҳсулотлар ишлаб чиқариш стандартини тасдиқлади ва ҳалол стандартга мувофиқлик ҳақида давлат сертификалари берадиган махсс органни аккредитация қилади.

“Қозоғистон Республикаси Техник жиҳатдан тартибга солиш ва метрология қўмитасининг Қозоғистон стандартлаштириш ва метрология институти ҳалол маҳсулотларнинг мувофиқлигини тасдиқловчи органни аккредитация қилишни бошлади”, — дейилади республика Савдо ва интеграция вазирлиги сайтида. Вазирликда стандартнинг ҳукумат даражасида, давлат сертификатлари берилиши билан тасдиқланишига Қозоғистон товарларининг араб мамлакатлари бозорларида рақобатбардошлиги ошиши сабаб бўлди.
Қозоғистонда ҳалол маҳсулотлар стандартларини тасдиқлаш ҳақидаги қарор мамлакат президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг БАА элчиси билан учрашуви арафасида қабул қилинди.