06.11.21 19:17    Печат
Истанбулда ҳалол маҳсулотлар кўргазмаси

Истанбулда 25-28 ноябрь кунлари VII Жаҳон ҳалол маҳсулотлар саммити ва Ислом ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) VIII Halal Expo кўргазмаси бўлиб ўтади. Тадбир ташкилотчилари Ислом савдони ривожлантириш маркази (ICDT) в Ислом мамлакатлари стандартлаштириш ва метрология институти (SMIIC) ҳисобланади.

«Анадолу» агентлиги ҳалол маҳсулотларни сертификатлаш бўйича Halal Accreditation Agency агентлигига таяниб хабар беришича, Halal Expo кўргазмаси ҳалол маҳсулотлар соҳасида энг йирик ҳодиса ҳисобланади.
Тадбир ҳалол сертификатга эга маҳсулотлар савдоси ҳажмини ошириш, янги бозорларга чиқишни таъминлаш ва ушбу соҳадаги тенденцияларни яқиндан кузатиш мақсадида ташкил этилади.
Бу йил Halal Expo Истанбулдаги Конгресс-марказда: «Янги даврнинг янги меъёрлари: ҳалол маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишнинг ажралмаслиги» шиори остида ўтказилади.  Истамбулдаги ҳалол маҳсулотлар кўргазмасида 25 мамлакат вакиллари иштирок этади.
Кўргазма билан параллел равишда VII Жаҳон ҳалол маҳсулотлар саммити бўлиб ўтади. Тадбир ташкилотчилари сифатида SMIIC, Туркия савдо вазирлиги ва HAK, шунингдек, манфаатдор ташкилот ва муассасалар иштирок этади. Тадбирнинг боришини онлайн-режимда ҳам кузатиш мумкин.
Саммитнинг мақсади ИҲТга аъзо мамлакатлар ўртасида ҳамжиҳатлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, ҳалол сектор ҳақида хабардорликни ошириш ва аъзо бўлмаган давлатлар билан алоқаларни мустаҳкамлашдан иборат.