30.10.21 22:21    Печат
Грецияда «ҳалол» ва «кошер» усул билан қорамол сўйиш тақиқланди

Греция Давлат Кенгаши, ушбу мамлакатнинг олий маъмурий суди, чорва молларини кошер ва ҳалол сўйишни тақиқлаш ҳақида қарор қабул қилди, деб хабар бермоқда "Джерузалем пост".

Қайд этилишича, ушбу қарор Греция ҳайвонларни ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш Федерациясининг даъвоси бўйича қабул қилинган. Федерация Грециянинг ҳайвонларни оғриқсизлантиришни талаб қиладиган қонунидан диний анъанага кўра сўйишни истисно қилган қарорни бекор қилишни талаб қилди. Натижада, давлат Кенгаши оғриқсизлантиришни талаб қиладиган қонун бузилган эди, деб қарор қилди.
Европа яҳудийлр уюшмаси (EJA) раиси раввин Менахем Марголин яҳудийларнинг диний маросимларни бажариш эркинлиги яҳудий жамоаларини ҳимоя қилишга қасамёд қилган муассасалар томонидан Европа бўйлаб тўғридан-тўғри ҳужум остида эканини айтиб, бу қарордан ғазабланганини билдирди.
Раввин кошер усули сўйиш дастлаб Бельгияда, кейин Польша ва Кипрда тақиқлангани ва энди Грециянинг навбати келганини айтди.