15.10.21 21:39    Печат
Буюк Британия мусулмонлари таълимга ҳалол кредитлар жорий қилинишига эришмоқчи

Muslim Census ташкилоти томонидан ўтказилган сўровнинг кўрсатишича, Буюк Британияда юз мингга яқин ёш мусулмонлар таълимга мустақил пул тўлаш имкониятига эга эмаслиги ва исломда фоизга қарз олиш тақиқлангани сабабли банк кредитларидан фойдалана олмаслиги туфайли профессионал таълим олишда қийинчиликлар сезмоқда. Сўровда қатнашган 36 кишидан 71%и замонавий банк тизимини мусулмонларга нисбатан дискриминацион деб атади, хабар қилади About Islam.

Бироқ молячи мусулмонлар вазиятни тузатишга уринмоқда. Ёшларнинг таълимга бўлган эҳтиёжини қондириш учун "Такафул" ҳалол кредит тизими ишлаб чиқилган бўлиб, унинг доирасида бир киши талабалар ҳиссаси билан ташкил этилган ўзаро ёрдам фондидан таълим учун кредит олади ва университетга киргандан сўнг: у бошқа абитуриентларни ўқишга қабул қилишни қўллаб-қувватлаш учун садақа сифатида пул бериш орқали қарзни тўлашни бошлайди.
Гарчи бу тизим 2016 йил ишлаб чиқилган ва Буюк Британия ҳукумати томонидан тасдиқланган бўлсада, биронта молиявий ташкилот унинг асосида кредит беришни бошламади. Шу муносабат билан Muslim Census ва бошка мусулмон жамоат уюшмалари ҳукуматга 2022 йил сентябридан ушбу тизимни амалга ошириш талаби билан чиқишди.
Ҳозирги кунда Буюк Британияда уч миллионга яқин мусулмон яшамоқда ва шу сабабли мамлакатда исломий молиявий институтларга талаб ўсади.