12.09.21 05:13    Печат
Лондонда ҳалол таомлар фестивали бўлиб ўтади

Сентябр ойининг охирида Лондонда юзлаб мусулмон кафе ва ресторанлари, шунингдек, ислом талаблари ва меъёрларига жавоб берадиган озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар иштирокида Европадаги энг йирик ҳалол таомлар Фестивали бўлиб ўтиши керак.

Коронавирусга чалиниш рискини қисқартириш ва ижтимоий масофага риоя қилиниши учун тадбир очиқ осмон остида, қироличе Елизавета номидаги Лондон стадионида 25-26 сентябр кунлари бўлиб ўтади.
Бу йил Фестиваль олтинчи марта ташкил қилиниши. У ҳар йили ўн минглаб меҳмонлар ва қатнашчиларни жалб қилади. Бу Европада ўзига хос тарздаги ягона тадбирдир. У британияликларни мусулмон маданияти билан таништиради, турли дин ва миллатлар вакилларининг битта дастурхон атрофида ўтириб, дунёнинг турли қисмларидан энг мазали таомларни татиб кўришга имкон беради.