25.08.21 17:11    Печат
Мутахассислар ҳалол саноатининг узоқ муддатли ўсишини тахмин қилмоқда

Американинг Renub Research тадқиқот компанияси ҳалол ишлаб чиқаришнинг ривожланиши ва дунёнинг барча жойларида истеъмол динамикаси ҳақида ҳисобот тарқатди. Тадқиқот маркази ҳалол озиқ-овқат бозорининг 2027 йилга келиб 11% га ўсишини тахмин қилмоқда.

 

Мутахассисларнинг таъкидлашича, ҳалол саноат инқирозлар даврида ҳам барқарор ривожланмоқда. Улар ҳалол маҳсулотларга бўлган талабнинг ошишини дунёда мусулмон аҳолиси ўсиб бораётгани билан боғлайдилар. Ҳалол озиқ-овқат маҳсулотларининг асосий истеъмолчилари Жануби-Шарқий Осиё аҳолиси бўлиб, у ерда дунё мусулмон аҳолисининг деярли 62% яшайди. Renub Research тадқиқотларига кўра, ҳалол маҳсулотлар тозалиги ва юқори сифати туфайли ушбу ҳудуддаги барча дин вакиллари орасида машҳур.
Кўпчилик мамлакатларда ҳалол озиқ-овқат бозорида асосан минтақадан минтақага фарқ қилувчи маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштирок этади. Лекин глобал компаниялар ушбу бозор қисмининг истиқболларини кўриб, унга ҳам инвестиция киритишни бошлади. Мисол учун, Nestlé ҳайвон ёғларисиз қандолат маҳсулотлари ва сут кукуни ишлаб чиқариладиган Чембонгдаги ўз заводини ривожлантириш учун бир миллион Малайзия ринггити (240 минг доллар) инвестиция қилди. Заводда ишлаб чиқарилган товарларнинг фақат учдан бир қисми Малайзия бозорида сотилади, қолганлари экспорт қилинади.