07.03.12 18:33    Печат
“Рубин” дарвозабони Ҳагигий: “Қозон шаҳрида ҳалол таом ея олишимдан ҳурсандман”.

Қозон клубидаги Эронлик янги ўйинчи – динга анчагина берилган одам экан. Қозон шаҳри “Рубин”ининг янги давозабони – Эроннинг “Персеполис” жамоасидан келган Алиризо Ҳагигий: мусулмон юртида тўп суришидан жуда мамнун эканлигини таъкидлаб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Ҳагигий “Рубин” жамоси билан жорий йилнинг январь ойида шартнома имзолаган. 23 ёшли мазкур ўйинчининг шартномаси 4 йил муддатга белгиланган. Ҳагигий Қозон шаҳрида Жумъа намозларига ҳам боришлиги ҳақида айтиб ўтди.
“Тотористон аҳолисининг деярли 70 фоизи мусулмонлар эканидан ҳурсандман. Мен ҳам мусулмон бўлганим учун бу ерда ҳалол таомлардан тановул қила оламан, Жума намозларига бора оламан. Бу ерда ўзимни жуда яхши ҳис этаман” – деди футболчи.
Шунингдек Ҳагигий футболдан бўшаган вақтларида нималар билан шуғулланиши ҳақида ҳам айтиб ўтди.
“Бўш вақтларимда кино кўраман, китоблар ўқийман, дуо ҳамда намоз ўқийман” – деди ва қуйидаги фикрини илова қилиб ўтди: “Менинг Қозон шаҳрига келганимга ҳали кўп вақт бўлмади. Лекин менга жуда ҳам ёқиб қолди.”

prokazan.ru сайти маълумотлари асосида энг ожиз банда тайёрлади