Печат
Коронавирусдан вакцина – ҳалолми ёки ҳаромми?

Коронавирусдан вакциналар пойгаси финиш чизиғига чиқиб, кўплаб мамлакатлар ҳукумати аҳолини эмлашни бошлаб юборди. Лекин шундай бўлсада, Associated Press хабарига кўра, бутун дунё бўйлаб мусулмон давлатлари вакциналардан хавотирда, чунки чўчқалардан олинган желатин вакциналарни узоқ вақт сақлаш ва транспорт воситасида ташишда хавфсизлик ва самарадорликни кафолатлаш учун стабилизатор сифатида фойдаланилади.

Pfizer, Moderna ва AstraZeneca вакилларининг айтишича, чўчқадан олинадиган маҳсулотлар уларнинг коронавирусга карши вакцинаси таркибига кирмайди. Лекин вазият шундайки, Индонезия каби айрим мусулмон давлатлари ҳалол сертификатини олмаган вакцина олади.
Мусулмон мамлакатларда ҳалол/ҳаром нуқтаи назардан вакциналар муаммоси янгилик эмас. 2018 йил Индонезия Уламолар кенгаши, мамлакатнинг ҳалол сертификатлар берувчи олий маъмурий органи, қизамиқ ва қизилча касаллигига қарши вакциналардан фойдаланишни чўчқадан олинган желатин туфайли ҳаром деб эълон қилганди.
Танқидчилар бу фатводан кейин қизамиққа чалиниш ҳолатлари кескин ортган деб айтади, Индонезия ҳозир қизамиқ ҳоллари бўйича дунёда учинчи ўринда туради. Бироқ, бу чўчқа маҳсулотларидан фойдаланиш жоиз бўлиши мумкин дегани эмас, деб даъво қилинмоқда.
Юқорида айтиб ўтилган компаниялардан фарқли равишда, коронавирусга қарши вакция ишлаб чиқарувчи Хитой компанияларидан бири бўлган Sinovac Biotech, шунингдек, Sinopharm ва CanSino Biologics компаниялари уларнинг вакциналари таркибий қисмлари ҳақида саволларга жавоб бермади. Улар бутун дунё бўйлаб мусулмон мамлакатлар билан миллионлаб долларлик шартномалар тузган. Покистон сўнгги босқичда бўлган CanSino Biologics вакцинаси клиник синовларини ўтказяпти.
Индонезия олий ислом органи Хитойнинг Sinovac Biotech компанияси томонидан ишлаб чиқиган коронавирусг қарши экспериментал вакцинага ҳалол сертификати беради. Индонезия Уламолар кенгаши ва Озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармонлар ва косметика буюмларини баҳолаш институти тадқиқотни тугатди, тез орада фатво ва ҳалол сертификат олиниши кутилмоқда, хабар қилади тараққиёт ва маданият вазири Мухаджир Эффенди.
Таъкидлаш жоизки, Уламолар Кенгашига улар учун Хитой компаниялари билан шартномалар аллақачон ҳал қилинган давлат органлари томонидан ҳам, коронавирусдан вакцина дунёни «нормал» ҳолатга келтиришга қодир бўлган мўъжизали панацея сифатида кўриб чиқиладиган жамият томонидан ҳам ажойиб босим остида эканлигини унутманг. Индонезиялик уламолар Парвардигор олдидаги бурчини адо этиб, тадқиқотни муносиб тарзда олиб боришига умид қилинмоқда.

Абу Муслим